Конимехлик сайловчилар билан учрашув

 

Навоий вилоятида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисовани сайловда қўллаб-қувватлашга бағишланган навбатдаги тадбир Конимех туманида ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП Конимех туман кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партия масъул ходимлари ва фаоллари, депутатлар, тумандаги ташкилот, корхоналар, педагоглар, жамоат ташкилотлари ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

Партия туман Кенгаши раиси М.Айдарқулов учрашув иштирокчиларини Мақсуда Ворисованинг таржима ҳоли, сиёсий фаолияти ва сайловолди дастурининг устувор йўналишлари билан таништирди.

Номзоднинг сайловолди дастури юзасидан сўзга чиққанлар дастурда таълим, тиббиёт соҳасига, ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш кафолатлари, даромадларига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш тўғрисидаги бандлари сайловчиларда катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидладилар.

Тадбир иштирокчилари 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришларини маълум қилдилар.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш