Ишончли вакил сайловчилар ҳузурида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили Мақсуд Нуруллаев Хатирчи тумани, Уйшин маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Тадбирда партиянинг вилоят ва туман кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман кенгаши депутати ҳамда сайловчилар қатнашди.

Учрашувни ЎзХДП Хатирчи туман кенгаши депутати Аҳмад Исломов олиб борди.

Ишончли вакил Мақсуд Нуруллаев тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар билан батафсил таништириб ўтди. Хусусан, пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш каби муҳим масалалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққан партия фаоллари Мақсуда Ворисованинг меҳнат ва сиёсий фаолияти, сайловолди дастури ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириб, Ўзбекистон Президенти сайловида муносиб номзод учун овоз беришларини маълум қилдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилояти кенгаши

 

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш