"Барчага ғамхўрлик – давлатнинг бурчи"

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят ва Олтинкўл туман кенгашлари томонидан Олтинкул туманида "Барчага ғамхўрлик – давлатнинг бурчи" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Партия вилоят ва туман кенгашлари масъул ходимлари, депутатлар, фаоллар, жамоат ташкилотлари, таълим тизими вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар хусусида маълумотлар берилди. Жумладан, партия вилоят Кенгаши масьул ходимлари Ў.Ахмедов, Ё.Мўминова, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати М.Султонова, туман Кенгаши депутати Г.Сатимова дастурнинг мамлакатни янада ривожлантириш, халқимиз ҳаётини янада яхшилашга қўшадиган ҳиссаси хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Партия ва жамоатчилик фаоллари сайловчиларни 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайловда Мақсуда Ворисовага овоз беришга чақирдилар.

 

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш