Мақсуда Ворисованинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Қорақалпоғистон республикаси сайловчилари билан учрашуви бошланди.

Учрашувни номзоднинг Қорақалпоғистон республикаси бўйича ишончли вакили Халилла Ешимбетов очди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирмоқда. Дастурда асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш белгилаб олинган дастурда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир устувор йўналишлари қамраб олинган.

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш