Чуст туманида ишончли вакил сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Илҳом Атабаевнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Чуст туманида бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП вилоят ва туман кенгаши аппарат ходимлари, бошланғич партия ташкилоти раислари, партия фаоллари, тарғиботчилар гуруҳлари аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сайловчилар ҳузурида чиқиш қилган ишончли вакил Президентликка номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, мамлакатда аҳолининг барча қатламларининг давлат ва жамият ҳаёти, суд-ҳуқуқ тизимида тенглик асосида иштирок этишини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари устувор мақсадлар сифатида белгилаб олинганини таъкидлади. Шунингдек, ишончли вакил оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш, асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш дастурдаги асосий йўналишлардан экани хусусида тўхталиб ўтди.

Очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда фуқаролар Президентликка номзоднинг ишончли вакилига дастур юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллардан Чуст тумани 48-сонли умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий тарғиботчиси Отабек Қобилов, 8-сонли умумий ўрта-таълим мактаби директор ўринбосари Гулбахор Мадалиева, Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашни ва сайловда ушбу номзодга овоз беришга даъват қилдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш