Мақсуда Ворисова Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.

Аввало, мамлакатимизда кейинги йилларда давлат ва жамият бошқарувини янада демократлаштириш, бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кенгайтириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани, улар ўзининг самарали натижаларини бераётгани таъкидланди.

Президент сайловининг ўзгариш ва ислоҳотларни янада жадаллаштириш, фуқароларнинг устувор ҳуқуқларини амалга оширишдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова сайловолди дастури юзасидан маъруза қилиб, ундаги устувор йўналишлар билан сайловчиларни таништирди.

Маърузада ЎзХДП мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш тарафдори эканлиги таъкидланди. Номзод жамиятда, давлат бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг иштироки муҳим вазифа, деб санаган ҳолда бир қатор таклифларни илгари сурмоқда.

Номзод сўнгги йилларда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий ҳамда давлат-хусусий шериклик амалиётини давом эттириш янада ривожлантириш таклифи Сайловолди дастурида ўрин олганлигини таъкидлади.

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан ҳисобланади. Соҳа ривожи озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, республиканинг экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Дастурдан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш вазифаси ўрин олган.

Учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Президентликка номзодга мурожаат қилдилар, Хоразм вилоятини ҳудуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш борасида таклифлар билдирилди.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга ва ўзига муносиб деб билган номзодга овоз беришга чақирди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш