Тайлоқлик сайловчилар билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Бадриддин Насриев Тойлоқ тумани сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Сайловчилар олдида чиқиш қилган ишончли вакил Б.Насриев йиғилиш иштирокчиларини дастлаб Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти билан таништириб ўтди. Шундан сўнг номзоднинг фаолияти билан боғлиқ қисқа видеоролик намойиш этилди. Тадбир давомида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Президент сайловига қизғин тайёргарлик кўрилаётгани, сиёсий партиялар қаторида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурини мазмун-моҳиятини тушинтиришга ҳамда аҳоли орасида кенг тарғиб қилишга эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида ишончли вакил Б.Насриев йиғилганларни номзоднинг сайловолди дастури ҳамда сайлов жараёнлари юзасидан қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди ва жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисовага овоз беришга чақирди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш