Ишончли вакил дастурнинг асосий ғояларини етказди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Бадриддин Насриев Каттақўрғон шаҳри сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда шаҳар Кенгаши депутатлари, МФЙ раислари ва фаоллари, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, бошланғич партия ташкилоти раислари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни Ўзбекистон ХДП Каттақўрғон шаҳар кенгаши раиси С.Ражабов очиб берди.

Йиғилганлар Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи холи ва сайловолди дастури билан таништирилди. Номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган устувор йўналишларнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берди.

Аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш Сайловолди дастурдаги асосий йўналишлардан эканлиги таъкидланди.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг Сайловолди Дастуридаги йўналишлар буйича барча ташаббусларни қўллаб-қувватладилар. Сайловчилар томонидан номзоднинг ишончли вакилига берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди. Номзоднинг ишончли вакили барча иштирокчиларни жорий йилнинг 24-октябрь куни бўлиб ўтадиган демократик сайловларда фаол иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз беришга чорлади. Худди шундай учрашувлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш