Нукусда ишончли вакил билан учрашув бўлиб ўтди

 

Айни кунларда ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан сўнгги учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Халилла Ешимбетов Нукус шаҳри сайловчилари билан учрашди.

Тадбирда ишончли вакил йиғилиш иштирокчиларини номзоднинг сайловолди дастури билан таништириб, Мақсуда Ворисова илгари сураётган устувор йўналишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Таъкидланганидк, дастурда асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш белгилаб олинган дастурда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир устувор йўналишлари қамраб олинган.

– Бунинг учун номзод томонидан иқтисодий сиёсатнинг ижтимоий самарадорлигини таъминлаш, юқори қўшимча қийматга эга секторлар ва меҳнат талаб қиладиган тармоқларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, иқтисодиётнинг инновацион илғор технологияларга асосланган ишлаб чиқариш тармоқларини жадал ривожлантириш мақсадида самарали молиявий ва солиқ имтиёзларини қўллаш илгари сурилмоқда, – деди ишончли вакил Халилла Ешимбетов.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсад ва вазифалар мамлакат тараққиёти, халқ форовонлигига хизмат қилишини якдиллик билан таъкидлаб, 24 октябрда бўладиган сайловда Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон республикаси

Кенгаши Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Сайлов-2021
← Рўйхатга қайтиш