“Сиёсатчи аёл” кўрик-танловнинг саралаш босқичлари давом этмоқда
“Сиёсатчи аёл” кўрик-танловнинг саралаш босқичлари давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши томонидан “Сиёсатчи аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Белгиланган Низомга мувофиқ, сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган партия фаолларининг истеъдод ва қобилиятларини очиб берувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини бартараф этишнинг самарали усулларини олиб чиқувчи кўрик-танловда турли шартлар орқали иштирокчилар баҳоланди.

Кўрик-танлов якунида партия мақсад ва ғояларини қўллаб-қувватлаган бир гуруҳ фаолларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Ўзбекистон ХДП Муборак туман кенгашида ҳам “Сиёсатчи аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва амалий натижаларга эришишда лидерларнинг ўрни, сиёсий ҳозиржавоблик ва эркин шартда беллашган иштирокчилар туман партия кенгаши томонидан эсдалик совғалари, диплом ва ташаккурномалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш