Депутат узумчилик мажмуасини ўрганди
Депутат узумчилик мажмуасини ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Л.Мамадиёров ва масъул идоралар вакиллари билан туманнинг “Улоч” МФЙ ҳудудида узумчилик лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маълумот ўрнида мазкур лойиҳа туман ҳокимининг ташаббуси билан 600 гектар ер майдонлари ўрнида ташкил этилиб, хорижий ташкилотлар томонидан 600 минг евро миқдорида гранд ажратилган. Лойиҳа тўлиқ якунига етгач йилига 7,5 млрд. сўм даромад келтириши мақсад қилинган.

Д.Имомова турли навдаги узум кўчатларини экиш, агротехник тадбирлар ўтказиш, суғориш тизимини жорий этиш борасида қилинган ва олдинда турган вазифалар борасида фикрлашиб, бу борада ўз тавсияларини бериб ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш