Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш. Турғунова ўз округидаги ўрганишлари чоғида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги ижтимоий соҳа объектларини инвестиция дастури асосида қуриш ишларини кузатди.
Соҳа мутахассислари ва қурилиш бригадалари вакиллари билан мулоқотлар чоғида бирмунча камчиликлар ҳам борлиги аниқланди.
Масалан, хом-ашё етказиб беришда узилишлар бўлиб, шунинг ҳисобига қурилиш ишлари режага биноан кетмаяпти. Ишчилар бўш қолаётганлиги туфайли доимий ишловчилар кетиб қолмоқда.
Бундан ташқари, бетон қуйиш учун бир кунга 100 минг сўм, яъни меҳнат бозорини инобатга олинмай белгилагани сабабли ишчиларда қўнимсизлик мавжуд. 4 та инвестиция дастуридаги ижтимоий соҳа объекти ўрганилганда барчасида хом-ашё етказиб беришдаги узилишлар борлиги аниқланди.
Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар вакиллари билан келишиб олинди.