Муаммолар муҳокама қилиниб, таклифлар олинди
Муаммолар муҳокама қилиниб, таклифлар олинди

 

Ўзбекистон ХДП Учқўрғон туман кенгаши томонидан «Учкўприк» МФЙда маҳалла фаоллари иштирокида «Муҳокама, таҳлил ва таклиф» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Дастлаб бугунги кунда қабул қилинаётган қонунлар меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Хусусан, парламентда муҳокама қилинаётган «Аҳолини шовқинли зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида таклиф этилаётган меъёрлар аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.

Қонун лойиҳаларининг халқ муҳокамасига қўйилаётгани, қонунларни қабул қилишда депутатлар очиқ ва ошкора ўз фикр мулоҳазаларини билдираётгани уларнинг халқчиллигини таъминлаши таъкидланди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида маҳалла фаолларининг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Жумладан, маҳалла ҳудудида Қишлоқ врачлик пункти мавжуд бўлиб, ушбу врачлик пунктини 5 км масофада бўлган жойга кўчирилган. Бу ўзгариш одамларга қийинчилик туғдираётгани сабабли қулайлик яратиш учун аввалги жойига қайтарилишида ёрдам сўралди.

Шу билан бирга, «Меҳнатобод-Учкўприк» йўналишидаги қатнов йўллари таъмирталаб бўлиб, яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги туфайли асфальтлаштириб бериш масаласи ўртага ташланди. Масалалар масъулларга тегишли тартибда етказилиб, ҳал этиладиган бўлди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш