Депутат ёшлар ҳузурида
Депутат ёшлар ҳузурида

 

Чуст туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида туман Кенгашига 4-Чармгарон сайлов округидан сайланган депутат Муқаддас Фазлиддинова иштирокида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Мулоқотдан мақсад – ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб қилиш, уларнинг муҳим ташаббус ва таклифларини олиш, ёшларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантиришдан иборат эди. Суҳбат давомида қонунчиликдаги ўзгаришлар ва уларнинг кишилар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида ҳам сўз борди. Йигит-қизлар ислоҳотлар борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Туман Кенгаши депутати учрашувда фаол қатнашган ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди. Тадбир сўнгида 10 га яқин ёшлар Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш