“Депутат ва ёшлар” учрашуви
“Депутат ва ёшлар” учрашуви

 

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати Ф.Умаров бошчилигида ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда. Учрашувда раҳбарлар томонидан талаба-ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.

Туман депутати Ф.Умаров Дўстлик маҳалласида жойлашган “Тола кластер” биносида ёшлари билан учрашди. Ушбу учрашувда туман ёшлар ўзларининг муаммо ва таклифлари билан иштирок этишди.

Учрашув давомида, "Артел" компаниясига 50 нафар, Интер-инженеринг компанияларига 30 нафар ишсиз, хусусан, битирувчи ёшлар, миграциядан қайтган ҳамда кам даромадли фуқаролар ишлаш истагини билдирди.

Шунингдек, тумандаги 7 та корхона ва ташкилотларга жами 20 нафар фуқаронинг турли касбларга йўналтирилди. Тадбир давомида, аёллар ва ёшлар дафтарига турувчи 22 нафар ишсиз, кам даромадли фуқарлога субсидия асосида 8 та турли хилдаги асбоб-ускуналар берилиб, бандлиги таъминланди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш