Ўзбекистон ХДП номзодлари билан мулоқот қилмоқда

 

Сайловларга тайёргарлик қизғин. Бу йилги сайловлар халқимиз учун ҳам, номзодлар учун ҳам янгича синов майдони бўлади. Сабаби аралаш тизимда ўтказиладиган мазкур жараён одамлар номзодларгагина эмас, партияларга ҳам ишонч билдиради, уларни ёқлаб овоз беради.

Шундан келиб чиқиб, жойларда парламент ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар билан учрашувлар ташкил қилинмоқда. Уларда тарғибот тадбирларига тайёргарлик, замонавий усулларни самарали қўллаш, хусусан, ижтимоий тармоқлар, ахборот коммуникация воситаларидан тўғри фойдаланишга оид масалалар муҳокама қилинмоқда.

Бугун Тошкент шаҳрида ана шундай учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов иштирок этди. Партия етакчиси сайлов кампанияси ва тарғибот тадбирларидаги ўзига хосликларга алоҳида тўхталиб ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш