Партия фаолларидан иборат волонтёрлик гуруҳлари, бошланғич партия ташкилотлари томонидан янги Сайловолди дастури ҳамда депутатликка номзодларни кенг тарғиб қилиш учун барча ҳудудларда фаол тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Кўчаларга партиянинг “Ҳар бир инсон фаровонлиги учун” шиорли баннерлари ўрнатилиб, LED экранларда ҳам намойиш этилмоқда.
Хусусан, пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом истироҳат боғида махсус шохобча ташкил этилиб, дастурдаги таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда. Ҳар бир инсон фаровонлиги, жамиятимиз равнақи йўлида курашаётган партиямизнинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашга чақириб, унинг фаолияти ва ташаббусларига оид флаерлар, буклетлар ва янги дастур ўрин олган китобчалар аҳолига тарқатилмоқда.
Тарқатма материаллардан ташқари, партия Сайловолди дастуридаги энг муҳим ташаббуслар, ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик принциплари асосида таклиф этилаётган янги ғоялар, Халқ демократик партиясидан депутатликка кўрсатилган номзодлар ҳақида ҳам сайловчиларга маълумотлар бериляпти.
Аҳоли билан мулоқотлар чоғида юртдошларимизни жорий сиёсий жараёнларга бефарқ қарамаслик, сайловда фаол бўлиш ҳамда Халқ демократик партияси номзодлари, унинг дастури ва албатта, партияга овоз беришга чақирилмоқда.