Сирдарёлик сайловчилар билан учрашув

 

Бугун Гулистон шаҳар Мусиқали драма театри майдонида Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига номзод З.Абдурахмонованинг сайловчилар билан сайловолди ташвиқоти учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ЎзХДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ш.Мамадетсоев, ЎзХДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Ў.Абдиев ҳамда партия фаоли Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист З.Эшмуратовлар иштирок этишди. Мулоқотда Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзодлари ҳамда партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар сайловчиларга атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида сайлов қонунчилигига оид саволлар берилиб, тўғри жавоб эгаларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар партияни қўллаб-қувватлаб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш