Ҳар бир инсон фаровонлиги учун тарғиботи жараёни қизғин паллада

 

Когон шаҳридаги Касб-ҳунар мактаби катта мажлислар залида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастури ҳамда депутатликка номзодларни кенг тарғиб этишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда барча номзодлар иштирок этди. Мулоқотда “Ҳар бир инсон фаровонлиги” учун шиорини ўзида мужассам этган партия мақсадлари аниқ вазифалар рўёбига қаратилгани билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Сайловолди дастуридан ўрин олган ижтимоий ҳимояни кучайтириш, пенсия тизимига ўзгартиришлар киритиш, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти аниқ мисоллар билан тушунтирилди.

Сайловда фаол бўлиш, Халқ демократик партияси ва номзодларига овоз беришга чақирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш