Янги ғоялар таништирилди
Марғилон шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази” ва Қўштепа туманидаги “Иброҳимжон гиламлари” корхонасида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Фарғона ҳудуди бўйича 55-округдан номзод Аброржон Қурбонов, депутатликка номзод Дилбархон Мамажонова вилоят, туман кенгашига номзодлар сайловолди тарғибот учрашувини ўтказишди.
Дастлаб, Ўзбекистон ХДП Қўштепа туман кенгаши раиси Шавкатжон Шаропов номзодларнинг таржимаи ҳоли билан сайловчиларни таништирди. Шундан сўнг йиғилганларга партия сайловолди дастурида назарда тутилган энг муҳим ташаббуслар ва таклифлар, янги ғоялар таништирилди.
Хусусан, ижтимоий йўналтирилган таклифлар, ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик хусусидаги ташаббусларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.