Ҳар бир инсон фаровонлиги учун!

 

Халқ демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беринг!

Мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, халқ фаровонлигига эришиш, давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда сайловлар муҳим аҳамият касб этади. Дунё давлатчилиги, кучли жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлашдек умуминсоний ғояларга таянгани учун Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ғоялари ҳар доим устувор ва долзарб бўлиб келмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга сайловолди тарғибот учрашувлари Сурхондарё вилоятида ҳам фаол олиб борилмоқда.

Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида бўлиб ўтган, партия фаоллари, аъзолари, Олий Мажлис ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган учрашувда партиянинг янги сайловолди дастури ҳамда партиядан депутатликка кўрсатилган номзодлар халққа таништирилди.

Партия иқтисодиёт ривожланиши, аҳолининг кайфияти, ҳаётга муносабатини белгилашда коммунал соҳа, энергетика ҳолати муҳим аҳамиятга эга, деб билади. Шу мақсадда партия томонидан энергетика ва моддий ресурсларнинг катта йўқотишларига йўл қўймаслик, коммунал хизматлар етказиб берувчиларининг монополиясига барҳам бериш кўзланган. Коммунал хизматлар ва уй-жой фондидан фойдаланиш бўйича хизматлар нархлари ва тарифларни белгилашни тартибга солиш учун “Коммунал хизматлар нархлари ва тарифларни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш таклиф этилмоқда. Қонунда кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш усулларини қайта кўриб чиқиш, кўп квартирали уйларнинг жойлашуви, муҳандислик-коммуникацияларига уланганлик ҳолати, коммунал инфратузилма объектлари ва ободонлаштириш элементларининг мансублигига қараб хизмат кўрсатишни ташкил этиш, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ходимларини, биринчи галда, раҳбар ходимларни малака ошириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Шунингдек, кўп қаватли уйларга туташ бўлган жойларда замонавий болалар майдончаларини қуриш, реконструкция қилиш ва сақлаш учун Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув сервис компанияларини масъул этиб белгилаш, бошқарув сервис компаниялари фаолиятига қўйилган талабларни кучайтириш, уларни аҳолига сифатли хизмат кўрсатиши, шаффофлик, ҳисобдорлик даражасини, камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш салоҳиятини ошириш, фуқаро коммунал хизматлардан асоссиз ёки таъминотчининг айби билан узилган тақдирда таъминотчи томонидан фуқарога компенсация тўлаш тизимини жорий этиш бўйича ҳам ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Мулоқотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдиришди. Учрашув давомида сайловчилардан сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаслик, юрт келажаги, равнақига ҳисса қўшиш учун фаол бўлиш ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш