Ташаббуслар моҳияти тушунтирилмоқда

 

Хазорасп туман Педагогика коллежида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига кўрсатилган номзодларнинг сайловолди тарғибот-ташвиқот учрашувлари ташкил қилинди.

 Партиянинг кенг жамоатчилик вакиллари, сайловчилар фикр ва таклифларига асосланган Сайловолди дастурида 10 йўналишда 150 дан ортиқ аниқ таклифлар жой олган. Мулоқотда партиямизнинг асосий ғоялари, шунингдек, янги Сайловолди дастуридаги энг муҳим ташаббуслари тўғрисида маълумотлар берилди.

Ҳар бир инсон фаровонлиги, жамиятимиз равнақи йўлида курашаётган партиянинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашга чақириб, унинг фаолияти ва ташаббусларига оид флаерлар, буклетлар ва янги дастур ўрин олган китобчалар сайловчиларга тарқатилди.

Тадбир савол жавобларга бой ҳолатда ўтказилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш