Коронавирусни биргаликда енгамиз!
Коронавирусни биргаликда енгамиз!

 

Сув, ҳаво, тан-сиҳатлик, эл-юрт тинчлиги каби инсон ҳаётининг асоси бўлган неъматлардир.   Шу боис дуога қўл очилганда ушбу каломлар такрор ва такрор айтилади. Бугун бутун дунё аҳолисининг соғлигини асраш, мустаҳкамлаш учун курашмоқда. Англаганингиздек, гап коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг саломатлигини асраш ҳақида бормоқда. Бу борада мамлакатимизда ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда маҳаллий мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳам ҳамкорликда тизимли фаолият олиб борилмоқда. Бу жараёнда аҳолининг ҳам фаол иштироки жуда муҳим аҳамият касб этмоқда..

Ибн Синодек қомусий олим минг йиллар бурун: “Мен ўзимдан сўнг тўртта табибни қолдираяпман: Булар қуёш, тоза ҳаво, сув ва бадан тарбиядир”, деган фикрни илгари сурган эдики, бугун ҳар бир фуқаромиз коронавирусга қарши курашишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши лозим.

Дунёда содир бўлаётган барча кўнгилсизликлар, бу аввало, инсон кўнглига йўл топа олмасликнинг белгисидир. Токи инсон ҳар бир воқеа ва ҳодисаларга чин кўнгилдан муносабатда бўлмас экан, унга бирор нарсани тушунтириш қийин кечади. Ҳозирги кунда жуда кўплаб даъват чақириқларга қарамай, бепарво бўлиб юрганлар, афсуски орамизда топилади.

Дунёни ларзага солиб турган короновирус пандемиясининг хавф-хатари, инфекциянинг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган тадбирлар, шифокорлар тавсиясига қатъий амал қилиш юзасидан атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шундай экан, бугун ҳар биримиз кўнглимиздан сўрайлик, бундай балони тезроқ бартараф этиш учун нима қилмоқдамиз? Сўралаётган талаб эса оддий. Бир-биримизга меҳрли, оқибатли бўлайлик, бировларнинг кўнглини оғритмайлик, шифокорлар тавсиясига қатъий амал қилайлик.

Инфекция билан боғлиқ халқаро эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, республикамиз ҳудудига коронавирус кириб келиши, тарқалиши ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мана шундай тахликали бир вақтда тарғибот ишларини кучайтиришимиз, ҳаққоний маълумотларни вақтида етказиб туришимиз керак. Чунки, Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси юзасидан  ёлғон хабарлар тарқатиб аҳолининг саросимага тушишига сабаб бўлмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан “Биз шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишингизни ва уйда қолишингизни тавсия қиламиз”, “Биз коронавирусга қарши курашамиз!”, “Биз коронавирусни биргаликда енгамиз!” каби шиорлари остида аҳоли орасида тарғиб этилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирлари Оҳангарон, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Қибрай, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳар кенгашлари масъул ходимлари ҳудудларда каронавирус инфекциясига қарши курашиш тўғрисида маълумотлар акс этган буклетлар тарқатиб, маҳалаларда уйма-уй юриб шифокор ва тегишли мутахассисларнинг тавсияларига амал қилган ҳолда шахсий гигиена ва санитария қоидаларига риоя қилиш, бирдамлик билан чоралар кўриш, уй шароитида карантинга амал қилиш талаби тушунтирилмоқда. Шунингдек, чекка-чекка ҳудудларда кам таъминланган, боқувчиси йўқ ёлғиз кексаларга дори воситалари, ниқоб ва тиббий буюмлар, озиқ-оқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Партия депутатлик гуруҳлари томонидан дорихоналар,савдо шаҳобчалари ва бозорларда кундалик эҳтиёжимизга ишлатиладиган маҳсулотларнинг нарх-наволари устидан депутатлик назорати олиб борилмоқда. Аниқланган муаммоларни бартараф эттиш юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилмоқда.

Партия ташкилотлари ушбу акцияларни ўтказиш орқали коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва аҳолига қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Мақсадимиз ҳозирги шароитда аҳолига далда бўлиш, уларнинг кайфиятини кўтаришдир.

 

Сайёра ФАЙЗИЕВА,

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати.

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш