Янги сайланган депутатлар ёшлар билан

 

Янги сайланган депутатлар ўз фаолиятини аҳоли орасига чуқурроқ кириб бориш билан бошлади. Масалан, Сирдарё вилоят Кенгашига Халқ демократик партиясидан сайланган депутат Азизбек Раҳмонов ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Хусусан, Тошкент Кимё технологиялар институтининг Янгиер шаҳар филиалида бўлиб ўтган учрашувда юртимизда олиб олиб борилаётган ёшларга оид сиёсат ҳақида сўз борди. Шунингдек, бу борадаги ислоҳотлар, ёшларга доир қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритилди.

Шу билан бирга, ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш мақсадида йўлга қўйилган чора-тадбирлар хусусида атрофлича тушунчалар берилди. Жумладан, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шароитлар яратиш бўйича ислоҳотларнинг самараси ўлароқ бугунги йигит-қизларнинг салоҳияти анча ошгани, тил ўрганиш, хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиш каби имкониятлардан фойдаланишнинг самарадорлигига тўхталиб ўтилди.

Буларга жавобан ёшлар ҳамиша интилувчан ва изланувчан бўлиши зарурлиги, вақтини фойдали машғулотларга сарфлаш орқали қандай яхши натижалар кўрсатиши мумкинлиги ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, ҳаёти ва ўқиш жараёнидаги айрим масалаларда маслаҳат ва кўмак ҳам сўради. Самарали мулоқот ёшларда яхши кайфият уйғотди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти Бизнинг депутат Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш