Муҳим ва глобал ташаббуслар
Муҳим ва глобал ташаббуслар

 

Туркий давлатлар ташкилоти дунёдаги энг тез ривожланаётган ва самарали ишлаётган тузилмага айланиб бораётгани ҳаммамизни қувонтирмоқда. Қисқа вақт мобайнида амалий ҳамкорлик учун қатор янги платформалар яратилди. Бир қатор нуфузли глобал ва минтақавий тузилмалар билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Бишкекдаги саммит бу ҳамкорликнинг давоми сифатида янги ташаббусларга замин яратди. Туркий дунёсини мустаҳкамлаш, иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизликни таъминлашга қаратилган учрашув мамлакатимиз учун ўта муҳим масалаларда келишиб олишга эришилгани билан аҳамиятлидир. Жумладан, Қирғизистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий тинчлик хартияси қабул қилинди. Ушбу тарихий ҳужжат туркий мамлакатларнинг мавқеини оширибгина қолмай, ўзаро манфаатли ва дўстона алоқаларни чуқурлаштириш, улар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари асосий шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш кераклигини билдирди. Бунинг учун туркий давлатларнинг стратегик шериклиги, абадий дўстлиги ва қардошлиги тўғрисидаги шартномани қабул қилишни таклиф этди. Бу кенг қамровли ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши барча қардош халқлар томонидан қўллаб-қувватланади, деб ишонаман.

 

Нуриддин ХОЛМАТОВ,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш