Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ҳамда Урганч шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Урганч давлат университети талаба ёшлари иштирокида ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш мақсадида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари У.Қўчқоров, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Машарипова, партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси О.Бобожоновлар иштирок этган мулоқот давомида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, партиянинг ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолияти юзасидан сўз юритилди.
Ёшлар учун викторина тарзида савол-жавоблар ташкил этилиб, унда партия фаолияти, қонунчиликка оид саволларга тўғри ва тезкор жавоб берган ёшлар партия томонидан ажратилган махсус совғалар билан тақдирланди.