Сафимиз ёшлар билан кенгаймоқда

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши Қўқон шаҳридаги олий таълим муассасалари талабалари билан «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси доирасида учрашувлар ташкил этди.

Дастлабки учрашув Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали талабалари билан бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси в.б. Шохрух Ўктамов нутқ ёшларга ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол бўлиш ҳақида фикрларини билдирди. Хусусан, ўз қобилиятларини ривожлантириш, келгусида рақобатли меҳнат бозорида кафолатланган иш билан таъминланишида партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги лойиҳалар катта кўмакчи бўла олишини таъкидлади.

Фикр мулоҳазалардан сўнг, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали директори Музаффаржон Мақсудов партияга хайрихоҳлик билдирди. Ўзи бошчилигида университет жамоаси ва ёшлари билан Халқ демократик партиясига аъзо бўлиш ташаббусини илгари суришди. Учрашув сўнггида партия гувоҳномалари ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Кун давомида учрашувлар Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ҳам ташкил этилди.

Мазкур учрашувларда ёшлар ўз ғоя ва ташаббусларини амалга оширишда, вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилишда, қолаверса, келгусида партиядан депутатликка ўз номзодларини илгари суриб, ёш депутатлар сифатида фаолият олиб боришларида партиянинг ўрни ва роли ҳақида атрофлича маълумот олдилар.

Учрашувлар давомида жами 50 дан зиёд ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди ҳамда келгусида партия лойиҳа ва тадбирларида биргаликда жонбозлик кўрсатишга келишиб олинди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш