Депутат фуқароларнинг мурожаатларини эшитди

 

Давлатимиз сиёсатининг мақсади халқ вакиллари бўлган депутатларни халқимизга яқинлаштириш, уларнинг дард ташвишлари билан яшаш ва фуқароларнинг ўзи сайлаган номзодларига ва сиёсий партияларга бўлган ишончини оширишдан иборатдир.

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати Ш.Мамадетсоев ўзи сайланган 40-“Ховос” Сайлов округи ҳудудидаги “Оқчангал”, “Обод юрт”, “Гулбаҳор”, “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида учрашувлар ўтказди.

Ижтимоий соҳадаги муаммолар юзасидан маҳалла аҳолиси билан бўлиб ўтган мулоқотларда маҳаллалар раислари билан биргаликда ўрганиш ишларини олиб борди. “Оқчангал” МФЙдаги 8-28-мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Шунингдек, фуқароларнинг кадастр ҳужжатлари, айрим кўчалардаги эскирган сим ёғочларни алмаштириш билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.

Аҳоли билан мулоқотлар давомида уларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига депутат томонидан атрофлича жавоблар ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ўрганишлар сўнгида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати Ш.Мамадетсоев кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан қисқа вақт ичида вилоятдаги тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарган ҳолда ҳал этилишини таъкидлади.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш