Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Президентимиз томонидан сиёсий партияларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Депутатлар ва халқ ўртасида доимий мулоқотни амалга ошириш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган қонун ҳамда қарорларнинг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш, ҳудудларда одамларни қийнаб келаётган муаммоларни жойига чиққан холда ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон ХДП тадбирларни бошлаб юборди.
Хусусан, Жиззах вилоят партия кенгаши томонидан Пахтакор туманидаги "Чаманзор" МФЙда туман ҳокими А.Ашуров, ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси Н.Холматов, депутатлар ҳамда барча масъул раҳбарлар иштирокида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида учрашуви ўтказилди.
Учрашувда фуқаролар билан суҳбатлашилди, уларни қийнаётган масалалар ёзиб олиниб, жойида масъулларга ижобий ечим қилиниши бўйича бириктирилди.
Мурожаатларнинг мазмунига қараб, айримлари ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди.