Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир. Шу билан бирга, мамлакат тараққиёти ва ҳар бир инсоннинг ҳаёт сифатини ошириш пойдеворидир. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берди ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини кафолатламоқда.
Шундан келиб чиқиб, Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида тадбир ташкил қилинди. Учрашувда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси в.б Шохрухбек Ўктамов билан "Раҳбар ва ёшлар" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Ш.Ўктамов томонидан янги таҳрирдаги Конституциямизда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва дунёвий давлат экани қатъий белгилаб қўйилгани таъкидланди. Бу партиямиз ғоя ва мақсадларига ҳар томонлама муштарак экани қайд этилди. Унинг мазмуни тубдан такомиллаштирилиб, янги боб ва моддалар билан бойитилгани ҳақида маълумотлар берилди. Ёшларга тегишли моддалар ва уларнинг самарали фойдаланишнинг аҳамияти тушунтирилди.
Учрашув сўнггида бир гуруҳ ёшлар ЎзХДП аъзолигига тантанали равишда қабул қилинди.