«Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!»

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ушбу шиор остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари И.Турсунов, А.Темиров, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори раҳбари М.Низомиддинов, Тошкент шаҳар партия кенгаши раис ўринбосари С.Шоназаров иштирок этиб талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Сўз олганлар Президентимизнинг янги чақириқ Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисларидаги нутқини ёшларга батафсил тушунтириб ўтдилар. Шу билан бирга, мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда туб ислоҳотлар, жараёнлари ҳақида сўз юритилди.

Ўз навбатида иштирокчилар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, Юнусобод туман Кенгаши депутати С.Собиржонов миллат ифтихори бўлган аждодларимизнинг ватан тинчлиги йўлидаги курашини эътироф этди. Уларнинг жасорати, мардлиги бугунги ёшларга ўрнак бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Мулоқотда ёшларга партия ҳақида, унинг лойиҳалари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Ёшларга оид масалаларда ташаббуслари ҳамда уларни ҳаётга тадбиқ этиш йўлларида ҳақида фикр алмашилди.

Якунида талабаларни таклифлари тингланиб, ўз истаги билан уларнинг 30 нафари партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш