“Конституция – бахтимиз қомуси”
“Конституция – бахтимиз қомуси”

 

ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва депутатлик гуруҳи Конституциямиз ташкил топган кун муносабати билан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Жиззах давлат педагогика университетида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда мутасаддилар томонидан ёшларга янги таҳрирдаги Конституциямиздаги ўзгаришлар, унинг давлат, жамият ва айниқса, инсон ҳаётида тутган муҳим ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу билан бир қаторда бугунги кунда ёшларнинг ҳар томонлама замонавий билимларни эгаллаб, кундалик ҳаётда ўз муносиб ўринини топиши учун яратилаётган кенг имкониятларни очиб беришга асосий эътибор қаратилди.

Тадбир давомида мазкур олийгоҳда талабаларга пухта билим бериш билан боғлиқ ҳолда зарурий малака ҳосил қилишга қаратилган (Старт.ап) лойиҳа доирасидаги амалий машғулотлар тадбир ташкилотчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш