Фарғоналик депутатлар: “сайловчиларга хизмат қилиш олий саодатдир”

 

Сайлов ўтди. Кўрсатилган номзодларнинг маълум қисми депутат этиб сайланди. Одамларнинг ишончига сазовор бўлди. Аслида ҳаммаси энди бошланади. Чунки бугун депутатлик мақомига эришган инсонлар эртага халқ олдида жавоб бериши керак. Шу сабабли ҳар бир дақиқа ғанимат.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси тажрибага таяниб, жойларда ўқувлар ташкил этмоқда. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг олдида турган муҳим масалалар ҳақида тушунтириляпти.

Фарғонада бўлиб ўтган ана шундай тадбирда партия Марказий Кенгаш раиси ўринбосари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ҳудудий партия ташкилотлари мутасаддилари ва депутатлар иштирок этди. Таъкидландики, “Марказ-вилоят-туман” тартибида ишлаш тизими йўлга қўйилади. Бу тизим орқали қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ишлари бутунлай янги йўналишда ташкил этилиб, қонун лойиҳаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг демократик тартиб-қоидалари жорий этилди.

Шу тариқа Олий Мажлис иш услубини вилоят кенгашларига, вилоят кенгашлари иш услубини эса туман ва шаҳар кенгашларига ўргатиш имконияти пайдо бўлади. Ваҳоланки, ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришдек номақбул тажриба энди иш бермаслигини ундан бутунлай воз кечиш вақти келганлигини даврни ўзи кўп бора кўрсатиб берди.

Ўқувда ана шулар ҳақида сўз борар экан, бунда асосан депутатлар фаоллик кўрсатиши лозимлиги таъкидланди. Жумладан, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни ҳақиқий назорат органига айлантириш борасида ҳуқуқий асослар яратилгани таъкидланди. Фақат улардан тўғри ва самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди ва бу борада йиғилганларга тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, мурожаатлар билан ишлаш, депутатлик сўровларини тайёрлаш, партия гуруҳида масалаларни қай тартибда ўрганиб, доимий комиссия ва сессиялар муҳокамасига олиб чиқиш борасида фикр алмашилди. Яқинда қабул қилинган партиянинг амалий Ҳаракатлар дастуридаги 120 дан ортиқ вазифа, уларнинг вақтида амалга оширили­ши Сайловолди дастури ижросида ҳаётий аҳамият касб этиши таъкид­ланди. Уларнинг ижроси кўп жиҳатдан ҳудудлардаги партия ташкилотлари ҳамда депутатлар зиммасига катта вазифа юклаши қайд этилди.

Амалий мулоқот жараёнида жой­лардаги партия гуруҳи раҳбарлари ва депутатларнинг режалари билан танишилиб, уларнинг фикр-мулоҳа­залари, янги таклиф-ташаббуслари тингланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш