Ҳуқуқий онг шаклланмай туриб ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди

 

Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари таълим муассасаларидаги ёшлар билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши тарихи, Янги таҳрирдаги Қомусимизнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ўқувчиларга тушунча бермоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Олмалиқ шаҳар Архитектура ва қурилиш техникумида бўлиб ўтди. Унда Халқ демократик партиясининг Олмалиқ шаҳар кенгаши раиси Гулчеҳра Отахонова, шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Эргаш Абдурайимов, техникум директори Соҳиба Мирзакаримова ва ёшлар иштирок этди.

Қизғин мулоқот руҳида ўтган учрашувда ўқувчилар депутатдан кўплаб саволларига жавоб олди. Хусусан, болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш, ёшларнинг таълим олиши, иш билан таъминланиши каби ўзларига қизиқ масалаларда қандай ҳуқуқларга эга эканликлари ҳақида тушунчага эга бўлишди. Бош Қомусимизда белгиланган асосий ҳуқуқ ва бурчларига оид меъёрлар билан танишдилар. Тадбир сўнгида ўқувчиларга янги таҳрирдаги Конституция китоблари тақдим этилди.

Олмалиқ шаҳрида бундай учрашувлар давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш