Хоразм вилоятида ҳам Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан турли тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши томонидан тумандаги 2-сон мактабда «Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати» мавзусида тадбир ташкил қилинди. Унда мактаб директори, халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати Мансурбек Отаназаров қатнашиб, халқчил, инсон манфаатини тўла мужассам этадиган Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Ҳар бир бўлим, ҳар бир боб ҳамда иштирокчиларга энг қизиқ бўлган моддалар юзасидан маълумот берди.
Хонқа туман партия ташкилоти томонидан ҳам шу каби тадбир ташкил этилди. Тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида Конституциямизнинг 32 йиллигига бағишлаб, «Бош қомусимиз фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатидир» мавзусида мулоқот ўтказилди.
Туман партия Кенгаши раиси Феруз Ваисов сўзга чиқиб, Конституция қабул қилиниши мустақил, янги ижтимоий демократик давлат — Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлганини қонунан тасдиқланганидан далолат эканини таъкидлади. Бош қомусимиз ҳуқуқий ҳужжат сифатида Ўзбекистоннинг инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг асоси экани таъкидланди.
Тадбирда 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Баҳодир Фозилов ҳам иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.