Доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
Доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

 

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг мажлислар залида навбатдаги сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш мақсадида Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг «Қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича» доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия йиғилишида депутатлари Жиззах шаҳрида ободонлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, 2024-2025 йилларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи билан танишилди.

Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари партия электорати манфаатлари ҳамда партиянинг дастурий ғояларидан келиб чиқиб саволлар билан масъулларга мурожаат қилди. Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш