“Сафимиздаги ёшлар”
“Сафимиздаги ёшлар”

 

Ўзбекистон ХДП Хива туман кенгаши томонидан “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида "Шомохулум" маҳалласида учрашув ўтказилди. Йигит-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда маҳалла ёшлари қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Хива туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Юлдуз Тошпўлатова партия мақсади ва ғоялари ҳамда қонунга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди. Шу билан бирга, янги таҳрирдаги Конституциядаги ўзгаришларнинг инсон манфаати учун хизмат қилаётгани ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, ҳар бир инсоннинг эзгу фазилатларга эга бўлиши, ҳаёт ва жамиятда муносиб ўрин тутишида китобнинг ўрни ва китоб мутолаасининг аҳамияти чексиз экани ҳақида фикрлар билдирилди.

Ўз навбатдаги ёшлар ҳам мавзу юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш