"Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида"

 

Бирор бир мамлакат ёки жамиятнинг тараққиёти, қудрати, юксалиши бевосита у ерда хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамхўрлик билан баҳоланади. Аёлларни ҳар томонлама ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш юрт истиқболи гаровидир албатта.

Ўзбекистон ХДПнинг дастурларида ҳам ҳамиша хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодаловчи кўплаб ташаббуслар илгари сурилади. Аввало, уларни касб-ҳунарли, ишли қилиш, саломатлиги ва хавфсизлигини ҳимоялаш йўналишларида аниқ чора-тадбирлар белгиланади, қатор лойиҳалар йўлга қўйилиб, опа-сингилларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан ўтказилган тадбир айни шу мақсадга қаратилди. Вилоят партия кенгаши "Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида" номли мавзу доирасида Фарғона политехника институтидаги "Меҳржон" оналар ва болалар маркази ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этди. Учрашувда олий таълим тизимидаги хотин-қизлар фаоллари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, опа-сингилларимизнинг бу борадаги саволларига жавоб қайтарилди. Тадбир давомида бир гуруҳ фаол аёллар партия аъзолигига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш