Халқимиз фаровонлиги сари ташланаётган одим қадамлар
Халқимиз фаровонлиги сари ташланаётган одим қадамлар

 

Куни кеча ҳурматли Президентимизнинг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Эътиборли жиҳати шундаги давлат дастури лойиҳаси Партиямизнинг доимий позициясига ҳамоҳанглиги биз учун қувонарли ҳол албатта.

Ушбу фармон билан 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар, мақсадли дастурлар, яқин ва узоқ муддатли стратегиялар аниқ белгилаб берилмоқда.

Мени эътиборимни тортган мақсад ва вазифалардан бири мазкур фармон лойиҳасида тежамкор иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш, инфляцияни 5 фоиз, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш орқали юртимизда камбағаллар сонини янада қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш устувор вазифа қилиб белгиланганлиги алоҳида аҳамиятлидир.

Бундан ташқари аҳолини қулай ва замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, қайта тикланувчи муқобил энергиядан самарали фойдаланиш борасида хам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса ушбу фармонда 2025 йилда янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойларга энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилиши белгиланмоқда.

Шунингдек тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини “яшил тадбиркор” сифатида эътироф этиш юзасидан алоҳида платформа ишга туширилиши ва ушбу платформа орқали дастурда белгиланган вазифаларни амалга татбиқ этган тадбиркорлик субъектларига эса “яшил тадбиркор” мақомини берилиши, шу билан бирга “яшил тадбиркор” мақомини олган тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар берилмоқда.

Масалан, “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик бериш, муайян муддат давомида экологик текширувлардан озод этиш, халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча баллар бериш. Бу ислоҳотлар натижасида Мен аниқ айта оламанки, қайси соҳада бўлмасин фаолият олиб бораётган тадбиркорларимизни кўчига-куч, ғайратига ғайрат қўшади.

 

Шокиржон АҲМЕДОВ,

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати,

ХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш