Фуқаролар муаммолари депутатлар эътиборида
«Нуроний» жамғармаси Қўшкўпир туман бўлими раиси, туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси С.Ўразметов «Месит» маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.
Қабул жараёнида маҳалла фуқаролари, жумладан, хотин-қизлар ўз мурожаатлари билан қатнашдилар.
Сайловчилар билан мулоқотлар давомида асосан йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти билан боғлиқ, шунингдек, янги трансформатор ўрнатиш, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.
Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида бартараф этилган бўлса, ечими узоқ вақт талаб этадиган масалалар депутатлик назоратига олинди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.