Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Гулистон Раджапова ўзи сайланган Хожибойлар, Шохидонлар, Оқ мактаб маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.
Депутат Агротехника техникуми биносида туман прокурори С.Гайбиев, халқ қабулхонаси мудири Э.Сапаев ҳамкорлигида фуқароларни қабул қилди. Қабул жараёнида тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, фуқаролар қатнашдилар.
Қабул жараёнида фуқароларнинг муаммолари ўрганилди ва мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар асосан уйларнинг том қисмини таъмирлаш, бола пули, таълим кредити олиш билан боғлиқ бўлди. Шунингдек, ўз ишини бошлаш истагидагилар кам фоизли кредит масаласи, «Оқ мактаб» кўчасидаги ер остидан ўтган эски 100 метр газ трубасини ер устидан ўтказиш, маиший чиқиндилар учун махсус контейнерлар қўйиб бериш масалаларида амалий ёрдам сўрашди.
Мурожаатларнинг баъзилари шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, баъзиларига тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови билан мурожаат қилиш белгилаб олинди.