Инсон ҳеч бир эшикни сабабсиз тақиллатмайди. Айниқса, андишаси юқори бўлган халқимиз уйдаги гапни кўчага чиқармасликка, сабрга ўрганган. Аммо баъзи ҳолатлар борки, кимнинг эшигини тақиллатишга, арз қилишга ундайди. Зангиота туманидаги «Шодлик» маҳалласида яшовчи фуқаролар ҳам ҳаётий зарурат сабаб депутатга мурожаат қилди.
Гап шундаки, халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Мурод Қорахўжаевга «Шодлик» МФЙ «Наврўз» кўчаси фуқароларидан ичимлик суви муаммо бўлаётганлиги тўғрисида мурожаат қилинган эди. Ушбу мурожаат бўйича депутат маҳалла фаоллари ҳамда раиси билан биргаликда ҳолатни ўрганиб чиқди.
Олинган маълумотлар асосида ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотларга мурожаат қилинди ва депутатлик сўрови юборилди. Мурожаат ўз ечимини топди ва «Наврўз» кўчасини 24 та хонадонига сув қувурлари ўтказилиш ишлари бошлаб юборилди.
Партиямиз депутати иш жараёнини назорат қилиб боряпти.