Тошкент вилоятида Давлат дастурига таклифлар берилди
Тошкент вилоятида Давлат дастурига таклифлар берилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини 2025 йил “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Қайд этилдики, лойиҳада мамлакатимиз тараққиётини мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган муҳим мақсад ва вазифалар ўрин олган. Хусусан, унда белгиланган вазифалар партиямиз мақсад-ғояларига уйғун ва ҳамоҳангдир.

Шунингдек, мамлакатимиз тараққиётини мустаҳкамлаш ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Галдаги вазифа эса уларни чуқур ўрганиш, депутатлар ва партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўрганишдан иборат.

Дастур лойиҳаси муҳокама қилинар экан, бир қатор таклифлар ҳам билдирилди. Мисол учун, вилоят партия кенгаши бўлими бошлиғи М.Ергашева Давлат дастури лойиҳаси юзасидан фикр мулоҳазаларини ўртага ташлади. Унга кўра, умумтаълим мактабларида жисмоний меҳнат қуроллари билан ҳам таъминлаш ва технология дарсларида касб-ҳунар ўрганишлари билан бир қаторда жисмоний меҳнат соатларини ҳам тадбиқ қилишга мумкин. Ўқувчилар атроф-муҳитни тоза тутиш, табиатни асрашни ўрганишлари зарурлиги, шунингдек, нодавлат муассасаларини тугатган битирувчиларни таълимга психологик суҳбат ва тест синовларидан ўтказган ҳолда ишга олиш таклифини берди.

Тадбир давомида яна қатор таклифлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти бўйича берилган таклифлар умумлаштириб шакллантирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Давлат дастурига таклифлар
← Рўйхатга қайтиш