Ўзбекистон ХДП Амударё туман кенгаши томонидан «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси О.Йўлдошев ёшларга 2025 йил – «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» Давлат дастури лойиҳа мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб берди.
Давлат дастури лойиҳасидаги партиямиз дастурий мақсадларига уйғун масалаларга алоҳида урғу берилди. Хусусан, 2025 йил Давлат дастурида 8 минг нафаргача ёшларни касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, юқори даромад топиш имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш масалалари ўрин олгани таъкидланди. Демак, 2025 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган мақсадлар орқали мамлакатимизда инвестициялар оқими ортиши орқали янги-янги корхона ва ташкилотлар ишга тушиб, аҳолини иш билан банд бўлишига кўмаклашилади.
Ёшлар бу борадаги масалаларни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштиришга оид таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.