ХДП депутатлари мурожаатлар билан ишлашда фаол
ХДП депутатлари мурожаатлар билан ишлашда фаол

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг кўплаб лойиҳалари бор. Улар орасида энг самарали ва халққа яқинларидан бири "Депутат маҳаллада" лойиҳаси саналади. Бу ташаббус доирасида депутатлар аҳоли ичида кўпроқ бўлиб, уларнинг кундалик турмуш тарзига янада яқинлашади.

Қашқадарёлик депутатлар ҳам бу масалада анча фаол. Хусусан, халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси, 4-Ғалаба сайлов округидан сайланган депутат Бойназар Бобоқулов сайловчилар билан суҳбат олиб борди. Мулоқот давомида 4 нафар фуқародан мурожаат. Айтилган масалалар билан яқиндан танишиб чиққан депутат уларга ечим топиш учун ҳаракат қилди. Натижада мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилди.

Вақт билан боғлиқ масала юзасидан депутат сўрови юборадиган бўлди. Мурожаатга кўра Қарши-Касби автойўл чорраҳасидаги светофор ишламай қолган. Бу эса одамлар, айниқса, болалар ҳаётига хавф солиб, ушбу чорраҳадаги тартибсизликка сабаб бўлмоқда. Депутат ушбу масалани ҳал этиш учун тумандаги тегишли ташкилот раҳбарларига “Депутат сўрови” билан чиқишни ўз назоратига олди.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш