Хонқалик депутат сайловчилар билан мулоқот ўтказди

 

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва бу борада депутат назорати самарадорлигини кучайтириш мақсадида жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Хонқа туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси, Хонқа туман Кенгаши котибият мудири Х.Абдираманов "Дургадик" маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Унда маҳалла раиси Б.Маҳмудов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. Мулоқот давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаат қилди.

Учрашув чоғида ички йўлларни таъмирлаш ва ҳудуддаги 49-сон МТТни янгидан қуриш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, сайловчилар 6-сон умумтаълим мактаби олдига светофор ўрнатиш масалалари юзасидан амалий кўмак сўради.

Билдирилган барча мурожаатларнинг ечими депутат томонидан назоратга олинди.

Ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётган муаммоларга жойида ижобий ечим топиш чоралари кўрилиб, уларга амалий ёрдам ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш