Доимий комиссиялар ҳамда Ўзбекистон ХДП гуруҳининг қўшма йиғилиши

 

Халқ депутатлари Касби туман Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масаласи ҳамда Маҳаллий бюджетни шакллантириш, тадбиркорлик, иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияларининг Ўзбекистон ХДП гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда туман адлия бўлими, Халқ қабулхонаси, МИБ ва ДСИ туман бўлимлари раҳбарларининг 2024 йил давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлашга оид масала кўрилди. Шунингдек, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ишлар, МИБ бўлимининг бир йиллик фаолияти натижадорлиги муҳокама қилинди. Туман соғлиқ инспекцияси томонидан 2024 йилда белгиланган юридик шахслардан олинадиган солиқ ва мажбурий тўловлар прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши якунларига оид долзарб масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотлари эшитилди.

Таъкидландики, ҳали бажарилиши зарур бўлган вазифалар кўп. Ижроия органлар раҳбар ва масъуллари ўз соҳаларида фидойи, ватанпарвар бўлиши, халқимизни рози қилиш учун масъулият билан ишлаш лозим.

Йиғилишда депутатлар кўрилган масалалар бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига юқоридаги долзарб масалаларни киритиш таклифи илгари сурилди. Бунинг учун зарур чора-тадбирлар белгилаб олиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш