Қашқадарёда бир йиллик фаолият таҳлил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2024 йил якунига бағишланган пленум бўлиб ўтди. Вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашлари масъуллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари раҳбарлари, сайланма органлар аъзолари ҳамда йирик бошланғич партия ташкилотлари раислари иштирок этди.

Пленумни Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Олим Равшанов олиб борди. Пленумда вилоят партия кенгаши ижроия қўмитасининг 2024 йилдаги фаолияти ҳақидаги ҳисобот ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг 2024 йилдаги ахбороти эшитилди.

Қайд этилдики, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурининг мақсад ва устуворликларини амалга оширишда вилоят партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг 2024 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида 68 та масалани кўриб чиқиш режалаштирилган. Бир йил давомида 79 масала партия гуруҳларида, 79 масала доимий комиссияларда ҳамда шундан 54 масала сессияларда кўрилган.

Шу билан бирга, 2025 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш ва яна бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш