Қуйи палата депутатлари округда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаров Косон туманидаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
Хусусан, "Нартибаладн","Нартичуқур", "Навбаҳор" ҳамда "Халқобод","Гулбоғ", "Ширинтепа" маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.
Учрашувда дастлаб депутат парламентда кўриб чиқилаётган ҳамда қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга тушунтириб берди.
Шундан сўнг аҳолини ташвишга солаётган масалалар тингланди. Фуқароларнинг мурожаатлари ёзиб олинди ва тегишли тартибда ҳал этиш белгиланди.