ХДП фракцияси аъзоси Бандихонда

 

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг мазмун-моҳиятни сайловчиларга тушунтириш, йўналишлар ва ҳудудлар кесимида ижро этилиши ҳолати устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш. Шу кунларда ҳудудларда бўлиб турган қуйи палата депутатлар мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Одилжон Иминов Бандихон политехникумида сайловчилар билан учрашди.

Мулоқотда депутат қонунчиликка киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида аҳолини хабардор қилди. Шунингдек, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширилишига оид Давлат дастури ҳамда партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларга эътибор қаратди.

Ишчи гуруҳи аъзолари “Чинор” маҳалласида ҳам бўлди. Ушбу манзилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди, уларни ташвишга солаётган масалалар ўрганилди.

Шунингдек, “Мурувват” уйидаги шароит, тиббий хизматларнинг сифати ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасидаги дастурлар ижроси кўздан кечирилди. Бу борадаги имкониятларни янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Депутат аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида партия томонидан илгари сурилган ташаббуслар, бандлик, янги иш ўринлари яратилиши билан боғлиқ масалаларда суҳбатлар ўтказди. Ижтимоий соҳада оид камчиликлар ва мурожаатлар ёзиб олинди ва уларнинг ечимига оид таклифлар ишлаб чиқилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш